Энди пулларни Россиядан Ўзбекистонга «Форсаж» тизими орқали юбориш мумкин

Энди пулларни Россиядан Ўзбекистонга «Форсаж» тизими орқали юбориш мумкин

«Почта России» компанияси “Форсаж” тизимидаги тезкор пул ўтказмалари географиясини кенгайтиришга қарор қилди. Энди бундай пул ўтказмаларини нафақат Россия ҳудудида, балки қатор МДҲ мамлакатларида, хусусан, Белоруссия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Молдавия ҳамда Грузияда ҳам амалга ошириш мумкин.

Компания тарқатган хабарда МДҲ давлатларига тезкор пул ўтказмаларини Россиянинг барча шаҳар ва аҳоли пунктларида жойлашган 25 мингдан зиёд бўлимлари орқали юбориш мумкинлиги айтилади. Адресатлар пул маблағларини улар юборилганидан кейин бир неча дақиқадан сўнг компаниянинг МДҲ мамлакатларида жойлашган 6 мингта бўлимидан биттасида олишлари мумкин бўлади.

2014 йил якунигача Россиядан ташқаридаги бундай пунктлар сонини 14 минггача етказиш кўзда тутилган. “Почта России” компаниясининг маълумотларига кўра, тезкор пул ўтказмалари аҳоли орасида энг катта талабга эга хизмат турларидан бири бўлиб қолмоқда.

Фотосурат: © Reuters

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.