ЙҲХБ ходими гиёҳванд моддани олиб ўтаётган қонунбузардан пора олганлиги учун 3 йилга қамалди

ЙҲХБ ходими гиёҳванд моддани олиб ўтаётган қонунбузардан пора олганлиги учун 3 йилга қамалди

Сирдарё вилояти ЙҲХБ ходими контрабандачидан пора олганлиги учун июнь ойида уч йилга озодликдан маҳрум этилди.

 “Жиноятчилар ҳар йили гиёҳванд моддаларни сақлаш ва олиб ўтишнинг турли йўлларини ўйлаб топади. Шу йил май ойида Тошкентда ўз қорнида героин солинган деярли 60 та контейнерни олиб ўтаётган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Яна икки килограммга яқин гиёҳванд моддани у пакетларга солиб, ўзи билан олиб келган гиламларнинг ичига яширган”, – дейди ИИВнинг вакили Самвел Петросян.  

Гиёҳванд моддалар тарқалишини назорат қилиш бўйича Миллий ахборот-таҳлил марказининг вакили Илёсхон Орифовнинг сўзларига кўра, наша энг кўп тарқалган гиёҳванд модда бўлиб қолмоқда, ундан кейин рўйхатда героин ва кўкнор туради.  

И.Орифов бу борада МХХ, милиция, божхона идораси, чегара қўшинлари ва прокуратура ходимларининг ҳамкорлигини алоҳида қайд этади.

“2013 йили гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар туфайли қарийб 5 минг киши жавобгарликка тортилган эди.  Уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар фуқаролари ҳам бор”, деб ёзади 12news.uz Орифовнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.