Хитойдаги Ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонни 30 га яқин спортчи тақдим этади

Хитойдаги Ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонни 30 га яқин спортчи тақдим этади

Шу йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтадиган II ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонни 30 га яқин спортчи тақдим этади.

 «II ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинларига лицензияни 28 нафар ўзбекистонлик спортчидан ташқари 66 кг гача тоифада чиқувчи 17 ёшли здюдочи Суҳроб Турсунов ҳам қўлга киритди. Нанкинда ушбу спорт тури бўйича 18 та дзюдочи қатнашади», – дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси.

Айни пайтда жамоа федерациянинг спорт базасида машқ қилмоқда. Тайёргарлик ишларининг якуний босқичи Швейцарияда Халқаро олимпия қўмитаси ва Халқаро дзюдо федерацияси томонидан Нанкин олимпиадасида қатнашадиган барча дзюдочилар учун махсус ташкил этилган йиғинда ўтказилади.

Олимпиада ўйинларида 204 та мамлакатдан 15-18 ёшли 3800дан зиёд спортчи 30 та спорт турида қатнашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.