Тошкентда 18 та “маршрутка” ва 6 та автобус йўналиши ёпилади

Тошкентда 18 та “маршрутка” ва 6 та автобус йўналиши ёпилади

Тошкентда автобус ва “маршрутка”лар йўналишлари такрорланмаслигининг олдини олиш мақсадида “маршрутка”ларнинг 18 та йўналиши ёпилади, яна 14 таси эса қисқартирилади. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 июлдаги 179-сонли қарорида кўрсатилган.   

Хусусан, 101, 53, 57, 129, 51, 53, 86, 96, 84, 154, 85, 180, 97, 89, 164, 184, 158, 178 йўналишлар ёпилади; 43, 135, 80, 83, 186, 81, 170, 8, 9, 18, 19, 25, 87, 173 йўналишлар қисқартирилади. Шунингдек 6, 3, 133, 143, 120, 119 автобус йўналишлари ёпилади.

Қарорда яқин 2 йил ичида  80 та “Isuzu” русумидаги автобус сотиб олиниб, 1994-1998 йилларда сотиб олинган 78 та “Mercedes” русумидаги автобус ҳисобдан чиқарилиши қайд этилади. Бундан ташқари йўналишли такси йўловчиларини ташиш бўйича ихтисослашган автоколонна ташкил этилади, бунинг учун 336 та микроавтобус (2014-2015 йилларда) сотиб олинади. 47 та йўналишда охирги бекатларни Тошкент ҳалқа автойўлига чиқариш орқали оптималлаштириш ишларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.