Ўзбекистонда Брайл тизими бўйича китоблар чоп этувчи типография ташкил қилинади

Ўзбекистонда Брайл тизими бўйича китоблар чоп этувчи типография ташкил қилинади

Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари кўзи ожизларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳани ишлаб чиқмоқда. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли қарорида айтилишича, лойиҳа доирасида қуйидагилар кўзда тутилган:

– замонавий ускуналар билан жиҳозланган, Брайл тизими бўйича китоблар, журналлар, қўлланмалар ва рельефли-географик тасвирларни чоп этиш учун тўлиқ нашр циклини ўз ичига олувчи типографияни ташкил этиш;

– барча ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун табиий фанлар бўйича Брайл шрифти базасида дарсликларни нашр этиш.

Лойиҳани молиялаштириш миқдори – 454 000 АҚШ доллари, манба – Хитой ҳукумати, сана – 2014 йил.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.