Боку шаҳрида ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси қўмитасининг 43-сессияси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон учун бу тадбир кўплаб сабабларга кўра муҳим: бугунги кунда биз глобал маданий ландшафтнинг ҳақиқий, самарали қисмига айланяпмиз ва жамоатчиликнинг маданий меросни сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатлари тушунилмоқда ва қўллаб-қувватланмоқда. Мамлакатга бўлган ҳурматдан ташқари, бу туризм ва иқтисодиятнинг бошқа соҳаларига салмоқли фойда келтирмоқда. Бироқ, фақат биз ҳалол ва очиқ бўлганимизда. Ўзбекистон расмийлари Бокуга олиб келган хужжатлари эса, бу доимо шундай эмас экан деб, ўйлантириб қўйяди…
 
Ҳийлакорликми ёки алдовми?

Шаҳрисабз, Буҳоро ва Самарқанд ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси қўмитасининг (ЖМҚ) 43-сессияси кун тартибида Осиё ва Тинч океан минтақасидаги объектлар рўйҳатига киритилган эди. Бу учта шаҳар – цивилизация тарихи. Уларнинг сақланиши – инсоният ташвиши.
 
Бокуда 180 давлатдан уч минг эксперт айнан шуни намойиш қилишга ҳаракат қилдилар. Нуфузли амалдорлардан иборат Ўзбекистон делегацияси сессияга учта объектлар бўйича ҳисоботларни олиб келди. Барча хужжатлар – юксак маҳоратнинг юксак намуналари. Шубҳасиз, ушбу ажойиб қоғозбозлик маҳорати ҳалқаро экспертлар томонидан муносиб баҳоланишига тўлиқ ишонч бор эди, шекилли.
 
ЖМҚ сессияси 10 июлгача ишини олиб боради, лекин 5 июлнинг ўзидаёқ Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) пресс-хизмати ижобий хулоса ясади: «Буҳоро шаҳри бўйича резолюцияда ЮНЕСКО Жаҳон мероси объекти бўйича Бошқарув қўмитасини ва пайдо бўлаётган муаммоларни бартараф этиш учун Идоралараро мақсадли гуруҳини тузилиши фактини мамнуният билан таъкидлади. Самарқандга бағишланган хужжатда ЖМҚ Жаҳон мероси маркази ва ИКОМОСни 2022 йилда бўлиб ўтадиган Шанхай ташкилоти саммити учун инфраструктурани ривожлантиришга қаратилган узбекистонликларнинг лойиҳаларини «устиворлик асосда» кўриб чиқишни буюрган. Резоляцияда Самарқандни хавф остидаги Жаҳон мероси Рўйхатига киритиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ».
 
Энди, ЮНЕСКОнинг миллий қўмитаси, Маданият вазирлиги раҳбарлари, Самарқанд ва Буҳоро ҳокимликлари бундан буён ҳам тинч яшашлари мумкин, уларга ҳеч қандай эътироз йўқ ва кутилмайди деб ўйлаш мумкин...
 
Аслида ҳаммаси бунинг тескариси... 

Битта аламли, лекин муҳим тафсилот мавжуд – ТИВ пресс-хизмати ва сессиянинг расмий хужжатлари ўртасида тафовут мавжуд. . Асл хужжатда – Бухоро тўғрисидаги қарорда шундай дейилган: «ЖМҚ ҳисоботида таъкидланишича тарихий Бухоро шаҳрининг ҳақиқийлиги, яхлитлигини ҳимоя қилиш, бошқариш ва асраш жиддий ташвишлар солмоқда. ИКОМОС ваколатхонаси минтақанинг Машҳур ва умумжаҳон қиймати (МУҚ) обидаларининг бузилиши ҳақида хабар берди. Янги лойиҳалар катта ўлчамли қурилиш лойиҳаларини қамраб олади, бироқ улар архитектура обидаларини бузилишига ва шаҳар топографиясини ўзгаришига олиб келмоқди. 2018 йил миссияси таъкидлашича, лойиҳаларни давом эттирилиши,  ва, гуёки, шикастланган объектларда тўғри келмайдиган усуллар ва материаллар ёрдамида олиб борилаётган тиклаш ишлари МУҚ объектлари учун тузатиб бўлмайдиган салбий оқибатларга олиб келади. 2018 йил миссияси объект бошқариш тизими бесамара деган хулосага келди. Қўмита таъкидлашича, объектни асраш ва реставрация қилиш тамойилларини ишлаб чиқиш ва МУҚ объектини ҳимоя қилиш учун пухта ҳуқуқий асосни таъминлаш долзарб масала бўлиб қолмоқда».
 
ЖМҚ қарор қабул қилиб, (43 COM 7B.78) унда «Жаҳон меросининг буфер зонасида ҳокимият томонидан қурилиш ишларига нисбатан эълон қилинган мораторий таъсирини (агар унга риоя қилинаётган бўлса) кенгайтиришни сўрайди. Ва шу билан бирга объектга кўрсатилган таъсирни баҳолаш ҳамда унга таҳдид қилаётган факторларни таҳлил этиш учун Жаҳон мероси Маркази/ИКОМОС қўшма миссиясини таклиф этишни сўрайди. Оҳирида эса ўта муҳим: «Бухоро тарихий маркази» сақланилиш ҳолати Жаҳон мероси қўмитасининг 2020 йилдаги 44-чи сессиясида кўриб чиқилади. Бу сўзлар ташвишланишдан ташқари яна бир нарсадан далолат беради: бизнинг қоғозларга ишонч қолмаган. Бизни энди текширишади..
 
Нима учун Шаҳрисабз тўғрисидаги ҳақиқат беркитилмоқда?
 
ТИВ пресс-хизмати хабарида Шаҳрисабз тўғрисида бир оғиз ҳам гап йўқ, ваҳоланки шаҳар ЖМҚ сессиясида муҳокама қилинган. ЖМҚ Ўзбекистонни, икки йил мобайнида Шаҳрисабзнинг тарихий марказини реабилитация қилиш (тиклаш) ва Жаҳон мероси объекти ҳудудида қурилишга тўлиқ мораторий эълон қилишга даъват қилди. Бундан ташқари, ЮНЕСКО Ўзбекистонга мерос рўйхатига Темуридлар даври тарихий обидаларни киритишга талабнома беришни таклиф қилди, «Чунки Шаҳрисабз – шаҳарнинг унинг Амир Темур ва унинг сулоласи қўл остида енг юқори дунёвий ривожланишининг нуфузли обидаси».
 
Худди шундай, ЖМҚ «2016 йилда Шаҳрисабз, унинг тарихий қисмида улкан бузилишлар натижсида, хавф остидаги Жаҳон мероси объектлар рўйхатига киритилганлигини» таъкидлади. 2018 йилда ЮНЕСКО Шаҳрисабзни Жаҳон мероси объектлар рўйхатидан олиб ташлашг масаласини кўриб чиқди, бироқ унда ҳукумат чоралар кўрилади, деб ишонтирган эди.
 
2019 йилнигг январида ЖМҚ миссияси ҳеч қандай чоралар кўрилмаганлигини аниқлади ва Шаҳрисабз «Йўқотилиш хавфи остидаги объектлар» рўйхатида қолдирилди. Бу уятли рўйхатда биз Афғонистоннинг Бамиён воҳасида толибонлар томонидан отиб портлатиган Будда ҳайкаллари билан бир қаторда жойлашганмиз.
 
Самарқанд ҳақида. «Биз сизлар ақл билан иш қилишингизга умид қиламиз»
 
Самарқандинг аҳволи ЖМҚ 43-чи сессиясида жиддий муҳокама қилинди. Бу шаҳарнинг тақдири дунё ривожланиши билан чамбарчас, шу сабабдан ҳалқаро жамоа ўз масъулиятини сезмоқда. ТИВ пресс-хизматининг шаҳар «йўқотиш хавфи остида»ги шаҳарлар рўйхатига киритилмаган», деган хабари – бизларнинг хизматимиз эмас. ЮНЕСКО Жаҳон мероси Маркази директори Метилд Ресслер Ўзбекистон делегациясига қаратиб: «Биз сизлар ақл билан иш тутишингизга умид қиламиз …», - деди.
 
Самарқанднинг мерос Рўйхатидаги карточка-паспортидан кўчирма: «Оҳирги йилларда, хусусан 2018 йил июнь ойида Жаҳон мероси маркази бир неча ташвишли хабар олди: Машҳур ва умумжаҳон қиймати бевосита яқинида амалга оширилаётган қурилиш лойиҳалари унга нисбатан аниқ таҳдид туғдирмоқда. Хусусан, бу хусусий секторда анъанавий уйларни оммвавий қирғин қилиниши».
 
2019 йил январида Жаҳон мероси маркази Ўзбекистондан махсус ҳисобот топширишни талаб қилган ва у, ЖМҚ хабарига кўра, уни тайёрлаб топширмаган. 2019 йилнинг март ойида Ўзбекистон бошқа ҳисобот топширган ва унга мувофиқ Самарқанднинг янги Бош режаси ва ўз ичига ҳаракатланишнинг янги схемасини қамраб олган тарихий марказ ва буфер зонасининг батафсил режалаштириш лойиҳаси тайёрланмоқда эмиш. ЖМҚ хужжатига мувофиқ эса бу иш амалда қилинмаган, ва худудни комплекс картографияси, буфер зоналари ва уларни жиҳозлаш 2022 йил Шанхай ташкилоти саммитига 16 отель қуриш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилмоқда.
 
Саммитга шаҳарнинг асосий кўчалари ёнидаги уйлар қайта тикланади, канал, Registon Plaza ва Afrosiyob меҳмонхоналари модернизация қилинади. Буфер ҳудудлар чегарасида иккита саноат зоналарини ободонлаштириш режалаштирилган. Шаҳар деворларига улашган турар-жойлар атрофи кўкаламзорлаштирилади. Аэропортдан келадиган йўл атрофида турар-жой уйлар бузилади.Буфер зоналари чегараси ташқарисидаги хусусий қурилмалар бузилади ёки Темуридлар даври андозаларида қайта қурилади, «ишламаётган завод эса шаҳар эҳтиёжлари учун қайта ташкиллаштирилади».
Ўзбекистон «Устивор лойиҳаларни лойиҳалаштиришнинг етакчи тамойиллари» деб номланган хужжат тақдим этган, лекин ЖМҚ ҳисоботида таъкидланганидек, хужжат назарий жиҳатдан яроқли, лекин унинг амалий йўналишлари номаълум.
 
ЖМҚ ахборотига мувофиқ Самарқанд ЮНЕСКОдан оҳирги 20 йил ичида тарихий ландшафтни сақлаш учун 130 минг АҚШ долларини олган. Ҳокимият фаолиятининг натижаси тескари: тарихий ландшафт хавф остида.
 
«Таклиф этилаётган лойиҳаларни асосларини таъминловчи хужжатларни назорат қилиш даркор. Юқорида кўрсатилган воситалар хусусий қурувчининг манфаатларини эмас, балки «тирик шаҳар»ни асраб қолиш асосида ишлаб чиқилиши керак, унинг аҳолиси эҳтиёжларини ва мерос қадриятларини сақлашни инобатга олган ҳолда», - бу Жаҳон мероси Марказининг хулосаси.
 
Жаҳон мероси Қўмитаси Ўзбекистон ўзининг ҳисоботида Самарқанда содир этилган вайронагарчилик ҳақида ҳеч қандай батафсил тафсилот келтирмаганлигини таъкидлайди. «Ҳанузгача бузилган қурилмалар ёки тозалаб қўйилган ҳудудлар тўғрисида хужжатлар йўқ. Битказилган, қурилаётган, режалаштирилган янги қурилмалар режалари ва чизмалари тақдим этилмаган. Шаҳарда амалга оширилаётган катта қурилиш лойиҳалари сони ва турлари кўп, ва улар 2022 йилгача тугатиш учун шиддат билан ҳаракатланмоқда. Шахсий мулк доирасида бир неча участкаларни бузилишини кўзда тутган «Самарканд шаҳри туристик зонаси» куп мақсадли лойиҳа ҳалқаро саммит, ҳатто Бош режа лойиҳаларига алоқаси йўқ. Бу шахсий ташаббус», - дейилади ЖМҚ комиссияси хужжатида.
 
2018 йил Самарқанд вилояти ҳокимлиги учун жанжалли ва фош этувчи бўлди. Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Джураев шаҳар ер участкаларини сотишни кенг йўлга қўйган. Жиноий иш материалларида таъкидланишича Джураев пора сифатида 1 850 000 АҚШ доллари олган, ва бу пуллар ашёвий далил сифатида унинг сейфидан мусодара қилинган. Ўнлаб қурилиш фирмалар раҳбарлари ўтган йилнинг июлида шошилинч ҳолатда Ўзбекистонни тарк этган. Ўша пайтларда Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Самарқанднинг тарихий қисмидаги курилишлар атрофидаги вазият республика учун бош оғриғига айланади деб, таъкидлаган эди. Фурсат келди....
 
 
Шу ерда учрашгунча,
Юрий Черногаев
 
 
Мавзуга оид мақолалар:
 
Рахим Авазов: Самарканд теряет свою архитектурную самобытность https://anhor.uz/vzglyad-iznutri/rahim-avazov-samarkand-teryaet-svoyu-arhitekturnuyu-samobitnosty
 
Незаконное строительство в Самарканде: допрашивают руководителей 28 строительных компаний
https://anhor.uz/society/nezakonnoe-stroitelystvo-v-samarkande-doprashivayut-rukovoditeley-28-stroitelynih-kompaniy
 
Дело о взятках экс-хокима Самаркандской области передано в суд
https://anhor.uz/society/delo-o-vzyatkah-eks-hokima-samarkandskoy-oblasti-peredano-v-sud