Мустақиллик байрами арафасида «Фарғона» аэропортининг янги аэровокзали фойдаланишга топширилади

Мустақиллик байрами арафасида «Фарғона» аэропортининг янги аэровокзали фойдаланишга топширилади

Фарғона шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида «Фарғона» аэропортининг янги аэровокзали фойдаланишга топширилади, деб ёзади Kun.uz нашри 12news.uz сайтига таянган ҳолда.

Қайд этиб ўтамиз, 2014 йилнинг 26 июнида Фарғона шаҳрида бўлган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Фарғона халқаро аэропортининг янг биноси билан танишиб, уни янада ободонлаштириш ва мукаммаллаштириш бўйича ишларни давом эттириш, йўловчилар учун замонавий қулайликларни ташкил этишни таклиф қилганди.

1938 йилда ишга тушган «Фарғона» аэропорти айни пайтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг таркибига киради. Бугунги кунда у 1-4 синфга оид барча самолётларни қабул қилиш, соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

«Фарғона» аэропортидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Нукус, Москва, Қозон ва бошқа шаҳарларга мунтазам рейслар амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.