«Яллама» назорат-ўтказиш пунктида жиноий схема фош этилди

Қозоғистон билан чегарада жойлашган «Яллама» назорат-ўтказиш пункти (НЎП)да ҳайдовчилардан ноқонуний пул ундириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Қозоғистон билан чегарада жойлашган «Яллама» назорат-ўтказиш пункти (НЎП)да ҳайдовчилардан ноқонуний пул ундириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар беради.

Жиноий гуруҳ аъзолари орасида божхона ходимлари ва бошқа фуқаролар ҳам бўлган, улар юк транспортини пост орқали тез ўтказиб беришни ваъда қилишган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

Бундан бир йил олдин Anhor.uz таҳририяти чегаранинг Қозоғистон томонидаги назорат-ўтказиш пункти (Конисбаев номидаги) бўйича муаммога эътибор қаратганди. Унда ҳайдовчилар 2-6 кунлаб 7 километрлик тиғизликларда туришган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.