Мактабларга қўшимча квота асосида қабул қилиш учун тўлов бекор қилинди

Қарорга кўра мактабларга қўшимча квота бўйича қабул қилиш тегишли микроучастка бўйича асосий квотага тушмаган болалар учун мактабларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади

Ҳукумат томонидан “Болалар давлат умумий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилинди.
 
Қарорга кўра мактабларга қўшимча квота бўйича қабул қилиш тегишли микроучастка бўйича асосий квотага тушмаган болалар учун мактабларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
 
Энди болаларни мактабга қўшимча квота бўйича қабул қилиш мактаб директорлари томонидан амалга оширилади. Аввал ушбу жараён давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириларди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.