Келаётган куз мавсумида Тошкент кўчалари яна сувда қоладими?

«Ваъда бермайман. Чунки бунга кўп вақт ва кўп маблағ керак. Икки-уч йил ичида бу муаммоларни бартараф этамиз», - дейди Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасининг бошлиғи Ҳаёт Иноғомов

Тошкентда жала ёмғирлари пайтида сув тўпланиб қолишига мойил бўлган 70 дан ортиқ участка аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш масалалари бўйича ўринбосари Рахтиёр Рахмонқулов сув босишларининг олдини олиш борасида ўтказилган брифингда маълум қилди.

58 та участкада дренаж тизимидаги камчиликлар бартараф этилган, қолган 16 та участкадаги камчиликларни бартараф этиш қолган, холос. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан уларни бартараф этиш учун маблағлар ажратилган.

«Ваъда бермайман [муаммоларни бартараф этишга]. Чунки бунга кўп вақт ва кўп маблағ керак. Икки-уч йил ичида бу муаммоларни бартараф этамиз», – дейди Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасининг бошлиғи Ҳаёт Иноғомов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.