Уй бузилишларидан кўрилган зарарни икки ҳафта ичида аниқлайдиган бўлишди

Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг раҳбарлари  жойларда ўзлари йўл қўйган вазиятни тузатиш ҳамда фуқароларнинг мулк ҳуқуқларини ва ҳокимиятга бўлган ишончини тўлиқ тиклаш ишларида шахсан қатнашади

Яқинда ташкил қилинган Бош вазир ўринбосари бошчилигидаги Республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи икки ҳафта давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар инвентаризациясини ўтказади, унинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда реал миқдорини аниқлайди ҳамда аҳоли олдидаги қарзларни қоплашнинг конкрет манбаларини белгилайди.
 
«Қоплашни талаб қиладиган зарарлар кўламини, жабрланган аҳолини тўлиқ маънавий ва моддий қондирилишини таъминлаш ва тиклашнинг муҳимлигини эътиборга олган ҳолда, вилоят ҳокимлари ва бошқа масъул шахсларни эгаллаб турган лавозимидан дарров бўшатиш ва бутун жавобгарликни ҳамда қилинадиган ишларнинг бутун оғирлигини уларнинг ўрнига келадиган кишиларга юклаш улар учун юзага келган вазиятдан чиқишнинг энг осон йўли бўларди», – дея қайд этилади Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг хабарида.
 
Шу боис Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг раҳбарлари  жойларда ўзлари йўл қўйган вазиятни тузатиш ҳамда фуқароларнинг мулк ҳуқуқларини ва ҳокимиятга бўлган ишончини тўлиқ тиклаш ишларида шахсан қатнашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.