БМТнинг инсон тараққиёти индексида Ўзбекистон икки поғона пастлади

БМТнинг инсон тараққиёти индексида Ўзбекистон икки поғона пастлади

Янги тузилган Инсон тараққиёти индексига кўра, Норвегия дунёдаги энг фаровон мамлакат сифатида тан олинди. Шунингдек, энг фаровон мамлакатлар бешталигига Австралия, Швейцария, Нидерландия ва Қўшма Штатлар ҳам кирди.

Инсон тараққиёти индексининг ўртача даражаси бўйича Ўзбекистон 116-ўринни эгаллади. Мазкур индексга кўра Қозоғистон 70-ўринда, Туркманистон 103-ўринда, Қирғизистон 125-ўринда, Тожикистон эса 133-ўринда келмоқда.

Инсон тараққиёти индекси – бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури томонидан тузиладиган мамлакатдаги инсон тараққиёти даражасининг умумий кўрсаткичидир. Баъзида ундан “ҳаёт сифати” ёки “турмуш даражаси” каби тушунчаларнинг синоними сифатида фойдаланишади.

Ушбу индекс  мамлакат ютуқларини аҳоли саломатлиги, таълим даражаси, фуқароларнинг ҳақиқий даромади нуқтаи-назаридан ўлчанади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.