Инфляция 1992 йилдан 2018 йилгача қандай ўзгариб борди. Иқтисодчининг шарҳи

Жаҳон банкининг хабарида ЯИМ ўсишини ҳисоблаш учун нархлар индексининг дефлятори Ўзбекистонда 2018 йилда 28,1% ни ташкил қилгани айтилади...

Ушбу графикда инфляция йиллик ЯИМ дефляторида фоизларда тақдим этилган. Қуйида иқтисодичи Абдулла Абдуқодировнинг шарҳини келтирамиз.

” Нархлар индексининг дефлятори ўзи нима? Бу ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсишини таққослаётганингизда, жорий нархлар даражасини ололмаслигингиз, чунки нархлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ошмаса ҳам ўсган бўлиши мумкин. Шу боис, ЯИМ ўсишини ҳисоблаганда, асосий маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг абсолют миқдори солиштириладиган ўтган давр (йил, чорак, ой) давомида амалда бўлган ўртача ўлчанган нархларда олинади. Агар масалан, пахта ишлаб чиқаришнинг умумий ўсиш ҳажми, 110 млрд сўмга етган ҳолда, 10 млрд сўмни (шартли равишда) ташкил қилиб, ўтган йил билан солиштирганда эса худди шу ҳажм учун нархлар 8 млрд сўмга ошган бўлса, унда ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ўсиши (ЯИМда ҳисоблаганда) бор-йўғи 2 млрд сўмга ошган холос. Ёки ўсиш бор-йўғи 2% ни ташкил қилган.     

Жаҳон банкининг хабарида ЯИМ ўсишини ҳисоблаш учун нархлар индексининг дефлятори Ўзбекистонда 2018 йилда 28,1% ни ташкил қилгани айтилади, бу Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг хабарига мутлақ тўғри келади. Бошқача қилиб айтганда, нархлар 28,1% га ошган, шу билан бирга нархлар ўсиши омилини ҳисобга олмаган ҳолда соф ўсишнинг ўзи 5,1% ни ташкил қилган”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.