Ўзбекистонда 72 та педагог қалбаки диплом билан ишлаётгани аниқланди

Ўзбекистонда 72 та педагог қалбаки диплом билан ишлаётгани аниқланди

Навоий вилоятининг таълим муассасаларида ишлаётган педагогларнинг маълумотини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги текширилганида, 57 та таълим муассасасининг 72 нафар педагоги қалбаки диплом билан ишлаётгани аниқланди. Ушбу ўқитувчиларга 1693,3 млн сўм миқдорида бюджет маблағларидан тўланган, деб ёзади “Правда Востока” нашри.

Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бюджет ва смета-штат интизомига амал қилиш ўрганилганида, уларнинг штатлар жадвалига нормадан зиёд 8,75 та штат бирлиги киритилиши натижасида 63,8 млн сўмга ортиқча режалаштиришга йўл қўйилгани, улардан 44,1 млн сўми тўлангани маълум бўлди. Ходимларнинг разрядларини ошириб кўрсатиш натижасида эса 11,8  млн сўм бюджет маблағи ортиқча сарфланишига йўл қўйилган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.