Шу йил август ойида тармоқда Самарқанд шаҳрида машина Лархан лақабли итни босиб кетгани акс этган ролик тарқалганди. Самарқанд ИИБ итнинг ўлими факти бўйича терговгача текширувни тўхтатди ва “ҳеч қандай ҳодиса юз бермаган”ини билдирди. Бу ҳақда “Mehr va oqibat” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ёзди.
 

«Бутун дунё бўйлаб юз минг киши бир нечта автомбиль ҳайдовчилари алабай зотига мансуб Лархан лақабли итни босиб ўлдирганига гувоҳ бўлди, «Mehr va Oqibat» ННТ аъзолари gazeta.uz журналисти билан биргаликда воқеа жойига ҳам бориб келди, бир неча кун воқеа синчиклаб ўрганилди, вилоят ветеринария бошқармаси ва итнинг боши етказилган лаборатория билан кўплаб учрашувлар ўтказилди, бир ойлик терапия билан касалхонага ит тишлаган 15 нафар фуқаро тушди, бу видеони турли мамлакатларнинг фуқаролари бир неча минг марта қайта жойлаштирди, юз берган воқеадан кейин дастлабки суткада минглаб шарҳлар ёзилди, 450 дан ортиқ фуқаронинг хабари қайд этилди, бундан ташқари ҳайвонни машина билан босган ҳайдовчининг иқрорлиги берилган хабари ҳам бор...», - дейилади хабарда.


ННТ аъзолари ит ўлдириш факти бўйича материаллар маъмурий ишлар бўйича судга берилишига ва “ички ишлар ходимларининг ҳаракатлари ҳақидаги рапорт раҳбариятга етказилишига” умид қилишмоқда.