Муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида мушуклар учун биринчи уй пайдо бўлди. Mushukkent лойиҳасининг мақсади – Шаҳар милиция бўлимлари ҳузурида мушук уйларини ўрнатишдан иборат. Улар ички ишлар органларининг кузатуви остида бўлади, дея хабар беради Фейсбукдаги Mushukkent гуруҳи. Ушбу гуруҳ кўнгиллилар ва лойиҳа ҳамфикрларини мувофиқлаштириш учун ташкил қилинди.
 
«Сўнгги йилларда жамоатчилик ҳайвонларга нисбатан тез-тез шафқатсизларча муносабатда бўлиш ҳолатларидан хавотирга тушаётганди. Шаҳарларда ҳайвонларни заҳарлаб ўлдириш, қотилликларни камерага олиш, кўча ҳайвонларини қийнаётган ўсмирлар... Кўча мушуклари учун уйлар бугунги кунда шаҳар урбанистикасининг халқаро форматига айланган. Бундай уйларни Туркия, Сингапур, Корея ва Россиянинг айрим шаҳарларида кўриш мумкин. Кўпгина шаҳарларда бу диққатга сазовор жойларга айланган», - дея қайд этилади ташаббускор гуруҳ хабарида.

Тошкентдаги мушук уйлари ИИББ ҳимояси остида бўлади, уларга ва у ерда яшайдиган ҳайвонларга зарар етказиш қонун бўйича жазоланади.

«Кўча ҳайвонлар босқичма-босқич эмланади, стерилланади ва рўйхатга олинади. Ҳужжатлар ИИББда сақланади, уларнинг нусхалари ёки сканерлари эса хоҳишга кўра фуқароларга берилади. Мушук уйларига кўнгиллилар қарайди ва тозалайди, улар барча зарур қўриқлаш қоғозларини олишлари мумкин», - дейилади хабарда.

Фотосурат: Евгения Грандэ