ОАВ: Тошкент вилоятида жазо ўтаётган аёлларни пахта теришга мажбур этишмоқда

ОАВ: Тошкент вилоятида жазо ўтаётган аёлларни пахта теришга мажбур этишмоқда

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 42-сонли жазони ижро этиш колониясида қамоқ муддатини ўтаётган аёлларни пахта теришга мажбур этишмоқда. Суткалик норма бажарилмаган тақдирда маҳбусларга ҳосилнинг етмаган қисмини ўз ҳисобидан сотиб олишига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Fergana.Agency нашри ҳуқуқ ҳимоячиси Татьяна Довлатовага таянган ҳолда хабар беради.

Ҳуқуқ ҳимоячиси маҳбуслардан бир нечта шикоят олган. Ундаги маълумотларга кўра, Жиззах вилоятида пахта теришга саратон, бош мия суяги жароҳати каби ташҳисларга эга маҳкум қилинган касал аёллар ва яқинда жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган маҳбуслар юборилган.

Пахта далаларига 42-сонли колониядан ишчи кучини пахта кампанияси бошланиши биланоқ олиб чиқишган. Бунда маҳбуслар оғир шароитларга ишлашга мажбур бўлган, яъни ариқдаги совуқ сувда ювинишган, эрталаб соат бешда туришган ва далада кечгача меҳнат қилишган. Суткалик норма 60 кг ни ташкил қилган. Агар у бажарилмаса, унда теримчиларни маҳаллий фермерлардан қолган қисмини 1 кг учун 1500 сўмдан ($0,15) сотиб олишга мажбурлашган.

Махбусларнинг қариндошлари уларга режани бажаришга ёрдам бериш учун қарзга ботишга тўғри келмоқда. Шунингдек, маиший харажатлар ҳам бор. Масалан, ювиниш учун бир челак иссиқ сув 10 минг сўм ($1 га яқин) туради, дея қўшимча қилади Довлатова.

Таққослаш учун, эркак маҳбуслар кунига 100-120 кг пахта териши керак. Бунда уларга норманинг етмаган қисмини маҳаллий ишчилардан сотиб олишни таклиф қилишади. Маълумотларга кўра, колония маъмуриятининг вакиллари маҳбусларга режимни бузганликда айблаш ва бунинг асосида панжара ортидаги муддатни ошириш билан таҳдид қилмоқда.

Маҳбуслар ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилагнидан кейин 42-сонли колония раҳбарияти аёлларни пахта теримида кўнгилли равишда иштирок этаётгани ҳақида тилхат ёзишга мажбур этмоқда, деб ёзади Fergana АА.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.