«Тошшаҳартрансхизмат»нинг 9 йиллик ваъдалари: Вазирлар Маҳкамаси йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг 9 йиллик ваъдалари: Вазирлар Маҳкамаси йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни 2012 йилда, 2014 йилда ваъда қилганди, шунингдек тизим 2010 йилда, кейин эса 2017 йилда тестдан ўтказилди. Ўшанда компания бошқаруви раиси Моҳирхўжа Валиев шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақини тўлашнинг электрон тизими 2019 йилда пайдо бўлишини билдирганди

25 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси “Йўловчиларни жамоат транспортида ташишда йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жоий этиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Шундай қилиб йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилади:

– 2020 йил 1 январдан – «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва “Тошкент метрополитени” УК томонидан Тошкент шаҳрида айрим йўналишларда йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатилганда;
– 2020 йил 1 августдан – Нукус шаҳри ва вилоят марказларида йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатилганда;
– 2021 йил 1 январдан – республиканинг бутун ҳудудида йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатилганда.
 
Фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли транспорт карталарининг персонализацияси ва карталарни таннархи бўйича сотиш Давлат хизматлар марказлари орқали амалга оширилади.
Аҳолига транспорт хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни автоматлаштирилган тизимга улаш ишлари йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тендер (саралаш) шартномаларида акс этади.
 
Шунингдек автоматлаштирилган тизим учун тарифларни белгилаш тартиби ишлаб чиқилади. Унда бир марталик тўлов билан бир нечта транспортдан ёки транспорт турларидан фойдаланиш имконияти, йўналишдаги вақт ва масофадан келиб чиққан ҳолда тариф режаларини жорий этиш каби масалалар ҳам кўзда тутилади.

Бош саҳифадаги фотосурат: Ко дну” телеграм-канали

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.