Ўзбекистон фуқаролари 54 та мамлакатга визасиз бориши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари 54 та мамлакатга визасиз бориши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари 54 та мамлакатга визасиз бориши мумкин. Бу ҳақда “Henley & Partners” консалтинг агентлиги томонидан чоп этилган Виза чекловлари индексида сўз боради.

Ушбу индексда Ўзбекистон Сао Томе ва Принсипи, Гвинея, Мали, Нигер ва Того мамлакатлари билан биргаликда 74-поғонани эгаллади. Ўтган йил билан таққослаганда республика ўша жойида қолган, аммо визасиз мамлакатлар сони 52 дан 54 гача кўпайган. Визасиз айнан қайси мамлакатларга бориш мумкинлиги кўрсатилмаган.  

Бу борада Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб, 64-ўринда турибди (визасиз 66 та мамлакатга бориш мумкин). МДҲ мамлакатлари орасида эса энг яхши кўрсаткич Россияда – у 38-ўринни эгаллаган (визасиз 100 та мамлакатга бориш мумкин).

Рейтингда етакчи ўринларда Финляндия, Швеция, Германия, АҚШ ва Буюк Британия келмоқда. Ушбу мамлакатларнинг фуқаролари 174 та мамлакатга визасиз ташриф буюриши мумкин. Бу борадаги энг ёмон кўрсаткич Покистон, Сомали, Ироқ ва Афғонистон мамлакатларида қайд этилди.  

Виза чекловлари индекси “Henley & Partners” консалтинг компанияси томонидан тузилган. Мазкур рейтинг давлатнинг фаровонлиги ва очиқлиги ҳамда унинг фуқаролари томонидан бошқа мамлакатларга визасиз бориш имконияти орасидаги боғлиқликни ҳам тасдиқлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.