Ўзбекистонга жазирама иссиқ қайтмоқда

Ўзбекистонга жазирама иссиқ қайтмоқда

Келаси ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна исишни бошлайди.
 
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига кўра, 4-7 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида  ҳаво ҳарорати кундузи 40-41 даражагача исийди, кечаси эса 24 даражагача илиқ бўлади.

Қолган ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати кундузи 37-38 даражани, кечаси ўртача 17-20 даражани ташкил этади.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.