Самарқанд вилоятида ОИВ-инфекциясининг жинсий йўл билан юқиш ҳолатлари кўпайди

Самарқанд вилоятида ОИВ-инфекциясининг жинсий йўл билан юқиш ҳолатлари кўпайди

Сўнгги 2-3 йил ичида ОИВ инфекциясининг инъекцион гиёҳванд моддалар орқали юқиши камайиб, уни аёллар орасида жинсий йўл билан юқтириш ҳолатлари кўпайди.

Самарқанд вилоят ОИТС маркази директори Исмат Жумаевнинг фикрича, бундай ҳолат чет элга пул ишлашга кетаётганлар сони ўсиши билан боғлиқ.

«Хусусан, шу йилнинг 6 ойи давомида 59 та ОИВга янги чалиниш ҳолати узоқ ва яқин хорижда меҳнат муҳожири сифатида ишлаган фуқароларда аниқланган. Бу борадаги энг юқори кўрсаткич Самарқанд шаҳрида (17 та ҳолат) ва Ургут туманида (12 та ҳолат) қайд этилди», – дейди Жумаев.

12news.uz барган маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳрида ОИТСдан ўлиш ҳолатлари 1994 йилдан буён 481 кишини, Ургут туманида 292 кишини ташкил этган. Айни пайтда ОИВга чалинган анчагина киши Самарқанд шаҳрида (892), Ургут (577) ва Самарқанд (206) туманларида яшайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.