Қамоқ муддатини ўтаган фуқаролар энг кам иш ҳақининг 5.5 бараваригача моддий ёрдам олиши мумкин

Қамоқ муддатини ўтаган фуқаролар энг кам иш ҳақининг 5.5 бараваригача моддий ёрдам олиши мумкин

Самарқандда қарийб йигирма йилдан буён Ижтимоий реабилитация маркази фаолият кўрсатади. Марказ қамоқ муддатини ўтаб келган кишиларга ҳар томонлама ёрдам беради, деб ёзади “Правда Востока” нашри.

Қамалиб чиқиш фуқаронинг нафақат ҳуқуқий мақоми ўзгаришига, балки кўпгина ижтимоий алоқаларнинг йўқолишига ҳам олиб келади. Шу боис марказнинг бош вазифаларидан бири бундай фуқароларга янги ҳаётни бошлашга ёрдам беришдан иборат.

– Маиший турмушни йўлга қўйиш ва ишга жойлашиш масалалари уларнинг деярли ҳар бири учун аҳамиятли, – дейди Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ижтимоий реабилитация маркази раҳбарининг ўринбосари Абдуҳалил Жабборов. – Фақат ўтган йилнинг ўзидагина бизга олдин судланган 1176 нафар фуқаро мурожаат қилди. Моддий ёрдам ҳақидаги аризани тақдим этгандан сўнг, улар энг кам иш ҳақининг 5,5 бараваригача миқдорда бир марталик тўловни олиш ҳуқуқига эга. Ушбу маблағлар ҳужжатларни тиклаш, кийим-кечак, озиқ-овқат, йўлда юриш каби энг зарур ижтимоий ёрдам учун ажратилади. 2013 йилда ушбу эҳтиёжлар учун ажратилган маблағ миқдори 544 млн сўмдан ортиқни ташкил этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.