Ўзбекистонда олий ўқув юртида тўлов-шартнома асосида таълим олиш қиймати ошди

Ўзбекистонда олий ўқув юртида тўлов-шартнома асосида таълим олиш қиймати ошди

Ўзбекистонда олий ўқув юртида тўлов-шартнома асосида таълим олиш қиймати ошди. Kun.uz нашрининг ёзишича, бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг сайтида маълум қилинган.

Ушбу ҳужжатга кўра, бакалавриатда “Халқаро муносабатлар”, “Жаҳон иқтисодиёти” ва “Халқаро иқтисодий муносабатлар” йўналишлари энг “қиммат” ҳисобланади, мазкур йўналишлар бўйича тўлов-шартнома асосида таълим олиш йилига 7,45 млн сўмни ташкил этади. Энг “арзон” йўналишда таълим олиш йилига 5,05 млн сўмни ташкил этади.    

Магистратурада ҳам худди шу йўналишлар энг “қиммат” ҳисобланади – уларда таълим олиш йилига 8,19 млн сўмни ташкил этади. Магистратуранинг энг “арзон” йўналишларида нарх 5,48 млн сўмни ташкил этади.

Айтиш жоизки, иккинчи олий таълимни олиш қиймати магистратурадаги нархлар билан тенг юради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.