2016 йилгача Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот етказиб бериш ҳажмини икки бараварга ошириши мумкин

2016 йилгача Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот етказиб бериш ҳажмини икки бараварга ошириши мумкин

2016 йил охиригача Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот экспортини 500 минг тоннагача ошириши мумкин, дея хабар беради республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг вакили Олимбой Ортиқов.

Ўзбекистондан Россияга қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти ўтган йили 200 минг тоннани (300 млн доллар) ташкил этган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич яна 50-70 тоннага кўпайиши (400 млн доллардан зиёд) мумкин, дейди у. Унинг сўзларига кўра, Россияга мева-сабзавот етказиб бериш ишларининг ҳажми Ўзбекистондаги ушбу маҳсулот экспорти ҳажмининг қарийб 80%ни ташкил этади.

 «Ўтган йилнинг ўзидаёқ Россияга ушбу маҳсулотни экспорт қилиш ҳажми бўйича мамлакатимиз Польша, Испания, Аргентина, Марокаш ва Италия каби йирик етказиб берувчиларни ортда қолдирди», – дея қайд этади вазирлик вакили.

Ортиқов мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини оширишни секинлаштираётган омиллар сифатида Ўзбекистондаги ихтисослашган итранспорт воситаларининг техник ҳолатини ҳамда Россия божхонасидан ўтишда карантин чораларининг қаттиқлигини кўрсатиб ўтди.

Чоршанба куни Россия президенти йил давомида РФга қарши санкцияларни жорий этган мамлакатлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг айрим турларини, хомашё ва маҳсулотларни олиб киришни тақиқлади. Ҳукуматга чекловлар остига тушувчи маҳсулотларнинг конкрет рўйхатини тузиш топширилди, деб ёзади “Новый век” нашри.

Қайд этиб ўтамиз, 2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 8,4% га – 10,6 млн тоннагача, полиз экинлари – 1,57 млн тоннагача (+10,3%), узум – 1,3 млн тоннагача (+9,2%) кўпайди. Бунда турлиҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳажмнинг фақат 500-700 минг тоннаси ҳар йили МДҲ давлатларига, асосан Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.