Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 11.08.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Жалақудуқ туманида яшовчи қарздор Х.Болтабоевдан ундирувчи Б.Мамасолиева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
 
Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор Х.Турсуновдан алимент тўловлари ўз вақтида ундириб келинган.
 
Х.Болтабоевнинг алимент тўловларидан қарзи мавжуд бўлмаса-да, ундирувчи Б.Мамасолиева билан келишган ҳолда икки нафар фарзандларининг келажаги учун улар вояга етгунга қадар тўланадиган алимент пуллари ўрнига Жалақудуқ тумани, Ойим қишлоғида жойлашган намунавий хонадонини ундирувчига топширишини маълум қилди.
 
Шу тариқа, собиқ турмуш ўртоқлар ўртасида келишув битими имзоланиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.