Ўзбекистонда гилам тўқиб чиқарувчи ўзбек-турк корхонаси иш бошлади

Ўзбекистонда гилам тўқиб чиқарувчи ўзбек-турк корхонаси иш бошлади

Навоийда “Ишонч гилам” ўзбек-турк қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлади, деб ёзади “Правда Востока” нашри.

«Корхона “Ипак йўли” банкининг вилоят филиали томонидан ажратилган тўрт миллиард сўм миқдоридаги кредит ҳисобидан ташкил этилди. Бу ерда қирқдан зиёд киши меҳнат қилади, уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этади», – дейди “Ишонч гилам” ҚКнинг директори Шавкат Холназаров.

Корхонада ҳар куни 1,5 минг метр квадрат гилам ишлаб чиқарилади, ҳозир маҳсулотни экспорт қилиш ишлари йўлга қўйилмоқда.

Бундан ташқари, Навоий вилоятида чой, фосфоритли ун, йигирилган ип, мобил телефонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Hong hua tea», «Navoiy Milling», «Navbahor textile», «UzHongkong» чет эл корхоналари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Бу, ўз навбатида, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудининг ривожланишига кўмаклашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.