Қозоғистонда интеллектуал махсус мактабларда бир ўқувчига тушадиган харажатлар оддий мактабларникига қараганда 6 баравар кўп. Қирғизистон мактаб уқувчилари PISAда қатнашган мамлакатлар орасида саводхонлик даражаси бўйича икки марта охирги ўринни эгаллашди. Тожикистонда бошланғич мактабни тугатгандан сўнг ўқувчилар сони 2-3% камаяди. Ўзбекистонда фақат ҳар олтинчи мактаб рақамли таълим платформасига уланган.
 
Бу Марказий Осиё давлатларида сифатли ўрта маълумот олишга имкониятлар тенгсизлигининг чуқурлигини намоён этадиган баъзи фактлар. COVID-19 пандемияси ва натижада масофавий таълимга ўтиш тенгсизликни янада кучайтирди – айниқса камбағал ёки қишлоқ жойлардан бўлган болалар ва ўспиринлар учун. 

  • Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатларининг охирги ўнлигига киради. Рухсат этилган кенг полосали алоқа тезлиги бўйича республикадан минтақадаги барча қўшнилари (Туркманистондан ташқари) ўзиб кетган.
  • Тожикистон онлайн-таълимга ўтолмади ва ўқув жараёнини деярли тўрт ойга тўхтатди. Шундай қарор алоқага киришнинг иложи деярли йўқлиги, унинг қимматлиги ва сифати пастлиги туфайли қабул қилинди. 
  • Кирғизистондаги ўқитувчиларнинг учдан икки қисми ўтган баҳорда онлайн-таълимга ўтишга тайёр эмас эди. Ўқитувчилар ўзлари мобил телефонларни сотиб олишлари ва алоқа учун тўлашга мажбур бўлганликлари ҳақида хабар беришди.
  • Қозоғистон мактаб ўқувчиларининг деяли 10%да шахсий компьютер йўқ. Қозоғистонга етказилган гуманитар ёрдамда биринчи марта нафақат тиббий ҳимоя воситалари, балки ўқувчилар учун ноутбуклар ҳам киритилган эди.
Шу билан бирга ҳар бир республикада – ҳам ҳукуматлар, ҳам жамоатчилик томонидан – пандемия бошланганидан бери таълимдаги тенгсизликни йўқотишга ҳаракат қилинди. 


 
Мисол учун, Қирғизистондаги миллий алоқа оператори ўқитувчи ва ўқувчиларга махсус имтиёзли тариф таклиф қилди. Ўзбекистонда Европа тараққиёт банкининг маблағлари ва пул йиғиш ёрдамида ўқув онлайн-платформаси ишга туширилди. Қозоғистонда мактаб ўқувчилари учун 6 мингдан ортиқ теледарслар ёзилиб, республика каналлари орқали намойиш этилди. Тожикистонда таълим вазирлиги электрон дарслар ва материалларни мактабларга қаттиқ дискларда тарқатяпти. 
 
Жаҳон банкининг тадқиқотларига мувофиқ таълим соҳасида тенгсизлик юқори даражада бўлган мамлакатлар қашшоқликни авлоддан авлодга ўтказиш тамойилини («қашшоқлик тузоғи») намоён этмоқдалар. Халқаро институтнинг таҳминларига кўра 20 йилдан ортиқ давр ичида 2020 йилда биринчи марта қашшоқликнинг ошиши кутилмоқда. 
  
«Марказий Осиё мамлакатларидаги таълим тенгсизлигининг янги қирралари: муаммоларни ўлчашдан сиёсатларни ўзгартиш сари» лойиҳаси мавжуд вазиятнинг сабабларига эътибор қаратишга ва маъқул ечимларни таклиф қилишга қаратилган. У тўрт мамлакат тадқиқотчилари томонидан «PaperLab» ЖЖ ҳомийлигида амалга оширилади. Ишнинг мазмуни муаллифлар нуқтаи назарини ифода қилади ва Жамғарма нуқтаи назари билан тўғри келиши шарт эмас. Лойиҳанинг медиа ҳамкори MediaNet Халқаро журналистика маркази.