Экспертлар Ўзбекистон мактаблари учун ўқитувчиларни шартнома асосида тайёрлашни таклиф қилмоқдалар

COVID-19 пандемияси ва масофадан ўқитишга мажбуран ўтиш таълим соҳасидаги тенгсизлик муаммосини фош қилди – бу масала, айниқса, Ўзбекистоннинг иқтисодий жиҳатдан заиф бўлган минтақаларидаги оилалари олдида кўндаланг турди. 2019-2020 ўқув йилининг бошига республикада фаолият юритган 500 мингдан сал кўпроқ бўлган мактаб ўқитувчилари қолоқ болаларга тенгдошларига етиб олишга ёрдам беришга қодир, дейди экспертлар.
 
2018 йилда президент Шавкат Мирзиёев халқ таълими соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар ташаббуси билан чиқиб, мактаб ўқитувчиси касбинининг обрўсини кўтаришга буйруқ берди. Ўша йилнинг ўзидаёқ ўқитувчилар ва уларнинг оила аъзоларининг имтиёзли кредит олиш ҳуқуқлари қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйлди. Бундан ташқари сўнгги бир неча йил ичида ўқитувчилар иш ҳақи 2.5 баравар ошди. Ўтган йилдан бошлаб ўқитувчилар кундалик дарс конспектлари ва йиллик тақвимий-тематик режаларни тузиш заруриятидан озод қилинди ва бу қадам ҳам касбнинг жозибадорлигини оширишга қаратилган.
 
2020 йилда Ўзбекистон мактаб ўқитувчиларини профессионал лицензиялаш тизимини босқичма-босқич жорий этишни бошлади. Болалар билан ишлаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган малакали ўқитувчиларни танлаш учун ўқитувчилар ҳар беш йилда аттестациядан ўтишлари керак. Педагогик маҳоратни ошириш, пировардида, шаҳар болалари ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолган минтақалар мактаб ўқувчилари ўртасидаги таълим даражаси фарқини бартараф этишга хизмат қилади.


 
Шу муносабат билан, таълим соҳасидаги мутахассислар педагогик олий ўқув юртларида кадрларни шартнома асосида тайёрлашни таклиф қилишмоқда – натижада ёш мутахассис диплом олганидан кейин бир неча йил давомида марказдан узоқда жойлашган мактабда ишлашга мажбур бўлади. Шу билан бирга, президент олиб бораётган сиёсатга биноан, ёш ўқитувчиларга, масалан, ижтимоий уй-жойлар, ижтимоий хизматларни тўлаш учун имтиёзлар бериш, шунингдек ўсиб бораётган коэффициентли иш ҳақи билан таъминлаш тавсия этилади.
 
Ота-оналар ҳамжамияти ушбу ташаббусни мамнуният билан қабул қилади. Чекка қишлоқларда ҳам, пойтахтда ҳам аҳоли кўпинча мактабларда физика, кимё, математика ва биология фанлари ўқитувчилари етишмаслигидан шикоят қиладилар. Ота-оналар ушбу фанларни ўзлаштиришдаги бўшлиқлар фарзандларининг келгусида олий ўқув муассасаларига кириш ва хоҳлаган йўналишда таълим олиш имкониятларига таъсир қилишидан қўрқишади.
 
Мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар (интервьюлар) 2020 йил декабрь ойида «PaperLab» ЖФ билан ҳамкорлик қилган тадқиқотчилар томонидан «Марказий Осиё мамлакатларидаги таълим тенгсизлигининг янги қирралари: муаммони ўлчашдан сиёсатларни ўзгартишлар сари» лойиҳаси доирасида ўтказилди. Асарнинг мазмуни муаллифлар нуқтаи назарини акс этади ва донорнинг нуқтаи назарига тўғри келиши шарт эмас. Лойиҳанинг медиаҳамкори MediaNet халқаро журналистика маркази.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.