Бўстонлиқда қарзорлик эвазига корхона мол мулки хатланди

Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлим иш юритувида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 23.11.2020 йилдаги 4-1102-1902/818-сонли ижро варакасига асосан, карздор "Livestock Agro Group" МЧЖдан, ундирувчи "Асака" акциядорлик тижорат банк фойдасига 11 532 841 023 сўм карз ва жами 265 689 евро ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида карздор "Livestock Agro Group" МЧЖга тегишли бўлган мол-мулклар қонунчиликда белгиланган тартибда хатланди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида  МЧЖ га тегишли 3 та кўчмас мулк иншоотлари,турли хилдаги техника воситлари ҳамда 324 та бош от, қорамол,эчки, така, улок, қуй қўзилар  руйхатга олиниб, ЖКнинг 233-моддасига асосан "Livestock Agro Group" МЧЖ  ходимига саклаш маъсулияти билан  топширилди ва тегишли тартибда тилхат олинди.

Берилган муддатда қарзорлик тўланмаса мазкур мол-мулклар тегишли тартибда баҳоланиб сотувга қўйилади ва сотувдан тушган маблағ қарзорликни қоплашга йўналтирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.