Латвия Ўзбекистон билан экспортни йўлга қўймоқчи

Латвия Ўзбекистон билан экспортни йўлга қўймоқчи

Келаси ҳафтада Латвия Маслаҳатлар ва қишлоқда таълим маркази мамлакатда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишга янги бозорларни топиш мақсадида Латвия ишлаб чиқарувчиларининг ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси билан учрашувини ташкил этмоқда, дея хабар беради Латвия ОАВ.
 
«Делегацияга Россия эмбаргоси контекстида Латвиянинг сут, гўшт, балиқ, пишлоқ ва бошқа маҳсулотларига қизиқаётган Ўзбекистоннинг 27 та қишлоқ хўжалик корхонаси раҳбари кирган. Биз Россияга қиладиган экспортимизнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини Ўзбекистон бозорига иложи борича тезроқ йўналтириш мақсадида алоқа биржасини ташкил этяпмиз», – дейди Марказ раҳбари Мартиньш Цимерманис.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик тадбиркорлар Латвияда чорва, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини харид қилишга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўз томонидан Латвия Озиқ-овқат-ветеринария хизмати бош директори Марис Балодис кичик бизнес вакилларида Ўзбекистонга ўз маҳсулотини экспорт қилиш учун сертификатлаш билан муаммолар бўлмаслигини таъкидлади.

Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятидан манфаатдор бўлган фермерлар ва қайта ишловчилар бу ҳақда Маслаҳатлар ва қишлоқда таълим маркази ҳақида билдиришлари мумкин.

Ўзбекистон делегацияси билан учрашув 28 август куни Деҳқончилик вазирлигида бўлиб ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.