“Boeing” компанияси самолётларни Тошкентда таъмирлайди

“Boeing” компанияси самолётларни Тошкентда таъмирлайди

Американинг “Boeing Co” компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2014 йил охиригача Тошкентда самолётларни таъмирлаш марказини ишга туширади, дея хабар беради “РИА Новости”.
 
Дастлабки босқичда марказ “Boeing-757” ва “Boeing-767” самолётларининг йирик элементларини таъмирлашни ўзлаштиради. 2016 йилда эса “Boeing-787” самолётига хизмат кўрсатишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил июль ойида “Boeing-767-300ER” ҳаво лайнерини харид қилиш бўйича шартнома амалга оширилган эди.

2016 йилда умумий қиймати 246,4 млн долларлик иккита “Боинг-787-800” самолётини ва эҳтиёт двигателини сотиб олиш мўлжалланган.

Қайд этиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг паркида ғарбда ишлаб чиқарилган 33 та самолёт ишламоқда. Улардан 15 таси “Boeing” (ўнта 767-300 ва бешта 757-200), учта “А-310” аэробуси, ўнта “А-320” аэробуси, учта ўрта магистраль “RJ-85” самолёти ҳамда иккита юк ташувчи “А300-600F” самолётлари.

Авиакомпания Европа, Америка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 21 та шаҳрига, МДҲ давлатларининг 22 та шаҳрига ва маҳаллий авиалинияларда 11 та йўналиш бўйича рейсларни амалга оширади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.