Йўллардаги кутилмаган “совғалар”дан қачон халос бўламиз?

Йўллардаги кутилмаган “совғалар”дан қачон халос бўламиз?

Бу йилги август ойи пойтахт ҳайдовчилари учун деярли ҳар куни кутилмаган “совғалар”ни олиб келмоқда.

Тошкент аҳолиси ва ҳайдовчиларини огоҳлантирмасдан туриб, йўлларни ёпиб қўйиш хунук анъанага айланди.

Сўнгги бир неча ой давомида Сағбон, Лабзак, Себзор кўчалари кутилмаганда ёпиб қўйилди.

Бугун эрталаб эса “Ишчилар шаҳарчаси”дан “Гранд Осиё” меҳмонхонасигача бўлган йўл участкаси ҳам ёпиб қўйилди. Бундан олдин огоҳлантиришсиз Қорасарой ва Сағбон кўчалари ёпилган эди.

Ҳолбуки, Тошкент шаҳар ҳокимияти аҳолини турли коммуникация каналлари – телевидение, радио, интернет, СМС-хабарлар орқали йўл ишлари ҳақида огоҳлантириши мумкин эди. Бу йўлларнинг ёпилган қисмида юзага келувчи тиқилинчлар ва тартибсизликларнинг олдини олган бўларди.

Тўғри, ҳукуматнинг ахборотлаштириш ва энг янги телекоммуникация технологияларини жорий этишга интилиши бор, ҳатто “электрон ҳукумат”ни ташкил этиш борасида дастлабки қадамлар ҳам қўйилган. Афсуски, бу тегишли тарзда ишламаяпти.

Фотосурат: © Умар Қурбонов, Facebook

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.