Бу йил Байкалбўйига 46 мингдан ортиқ меҳнат муҳожири боргани қайд этилди

Бу йил Байкалбўйига 46 мингдан ортиқ меҳнат муҳожири боргани қайд этилди

Бу йил Байкалбўйи ҳудудига 75 мингдан ортиқ муҳожир келди, деб ёзади “Время” нашри.    

2014 йилнинг етти ойи мобайнида Иркутск областига яқин ва узоқ хориждан келган 75,5 минг фуқаро рўйхатга турган. Улардан 46 мингдан ортиғини Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан борган меҳнат муҳожирлари ташкил этади.

Хорижликлар учун ишга рухсатнома бериш ишлари ҳар йили РФ ҳукумати томонидан тасдиқланадиган квота доирасида амалга оширилади. Идоралараро комиссиянинг 2014 йил 27 май куни қабул қилинган қарорига биноан ушбу квота Иркутск областидаги қурилиш ташкилотлари учун оширилиб, ёғоч тайёрлаш корхоналари учун қисқартирилган ва қишлоқ хўжалиги учун ноль даражасида қолган эди.

Квотасиз фақат юқори малакали мутахассислар, яъни корхона раҳбарлари ва техник-муҳандис ходимлар ишга қабул қилиниши белгиланди. Шу йилнинг етти ойи давомида Байкалбўйига бундай мутахассислардан 59 киши келган.  

Қайд этиб ўтамиз, 2014 йил 1 январдан бошлаб деярли 30 минг хорижлик фуқарога тадбиркорлик фаолиятини оширмасдан туриб, жисмоний шахсларнинг қўлида меҳнат фаолиятини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи патент берилди.

Ушбу патентлардан 120 млн рубль миқдорида солиқ тўланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.