Ўзбекистон Бурятияга сабзавот ва текстиль маҳсулотларини етказиб беришга тайёр

Ўзбекистон Бурятияга сабзавот ва текстиль маҳсулотларини етказиб беришга тайёр

Ўзбекистоннинг «Markazsanoateksport» давлат компанияси ана шундай таклиф билан Бурятия Республикаси ҳукуматига чиқди. Август ойи охирида компания вакиллари сархил ва қайта ишланган мева-сабзавот ҳамда текстиль маҳсулотларини етказиб бериш имкониятини ўрганиш учун Бурятияга келади, дея хабар беради Бурятия иқтисодиёт вазирлиги.

Етказиб берилиши таклиф этилаётган маҳсулотлар рўйхатида 70 дан ортиқ номни кўриш мумкин. Европадан келтирилган юқори технологик ускуналар, ишлаб чиқаришнинг кундалик назорати, қуритиш, сақлаш, консервация қилиш бўйича илғор технологиялар, ишлаб чиқариш меъёрлари ва қоидаларига қатъий амал қилиш маҳсулотлар сифатининг кафолати ҳисобланади, дейилади хабарда.

 «Markazsanoateksport» компанияси – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимида экспорт ва Ўзбекистоннинг энг истиқболли лойиҳаларига хориж инвестицияларини жалб этиш соҳасида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган тижорат ташкилотидир.

Эслатиб ўтамиз, Россияда бир йил муддатга АҚШ, ЕИ мамлакатлари, Канада, Австралия ва Норвегияда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.