Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган фуқаролар учун МДҲ давлатларига чиқиш тартибига қўшимчалар киритилди

Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган фуқаролар учун МДҲ давлатларига чиқиш тартибига қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ республиканинг 18 ёшга тўлмаган фуқаролари учун МДҲ мамлакатлари (Россия, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон)га чиқиш тартиби белгиланди, деб ёзади “Дарё” нашри “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизматининг хабарига таянган ҳолда.

Унга мувофиқ, 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортга эга бўлган ҳолда катта ёшли кузатувчи ҳамроҳлигида МДҲ мамлакатларига чиқиши мумкин. Бунда катта ёшли кузатувчи вояга етмаган шахснинг биометрик паспортида кўрсатилган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси ўз биометрик паспортида «Ҳамроҳлик қилувчи шахс» штампи билан кўрсатилган вояга етган шахс ҳамроҳлигида МДҲ давлатларига чиқиши мумкин. Ушбу штамп Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси органлари томонидан босилади ва у думалоқ гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.

Шунингдек, 15 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари МДҲ давлатларига биометрик паспортга эга бўлган ҳолда, ота-она ёки васийларнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси номига нотариал тасдиқланган рухсати билан катта киши ҳамроҳлигисиз чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролари биометрик паспортга эга бўлгани ҳолда, ота-она ёки васийларнинг мустақил чиқиши учун нотариал тасдиқланган рухсати билан МДҲ давлатларига чиқиши мумкин.

Фотосурат: www.avsimrus.com

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.