Тошкентликларни озода бўлишга чақиришмоқда

Тошкентликларни озода бўлишга чақиришмоқда

Пойтахт кўчаларида “Чиқинди ташламанг” мурожаати ёзилган тахталар пайдо бўлди, деб ёзади “Подробно” нашри.

“Чиқинди ташламанг! Сизгача бу ер озода эди” ёки “Чиқиндини ахлат қутисидан ташқарига ташлар экансиз, чўчқа каби хуриллашни унутманг!” мазмунидаги табличкалар маиший чиқинди тўпланиб ётган жойлардаги дарахтларга ўрнатилган.

Ижтимоий тармоқларда фаросатсиз шаҳарликларга қарши курашишнинг ушбу усули фаол муҳокама қилинмоқда. Айрим фойдаланувчиларнинг фикрича, шаҳар ахлат қутилари етишмовчилиги туфайли чиқиндига тўлиб кетган.

Бироқ баъзилар бу оддий баҳона ва бошқа одамлар ва уларнинг меҳнатига ҳурматсизлик эканини қайд этади.  

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистонга “СтопХам” (“Сурбетликка стоп”), яъни йўлларда автомобиль ҳайдаш маданиятини оширишга қаратилган Россиядаги ижтимоий ҳаракатга ўхшаш лойиҳа “келгани” ҳақида хабар бергандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.