Испаниядан муҳаббат ила…

Испаниядан муҳаббат ила...

Испаниялик рассом Эдуардо Г.Г. ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистонга муҳаббат изҳор қилди. Юракни акс эттирувчи сурат хонатлас нақшлари билан тўлдирилган.  

Эдуардо дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлган, бундан унинг саҳифасидаги суратлар ҳам далолат бериб турибди.

Уларнинг орасида Бухоро, Самарқанд ва Хиванинг тарихий ёдгорликларини ҳам кўриш мумкин.


Рассомнинг Instagram тармоғидаги ёзувларига қараганда, Эдуардо бир неча йил олдин Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган ва ушбу суратларни чизган. “Тез орада яна Ўзбекистонга отланаман”,  – деб ёзади рассом. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.