Ўзбекистондан Астанага ташриф буюрувчилар у ердан мамлакатимизга келадиганларга қараганда кўп

Ўзбекистондан Астанага ташриф буюрувчилар у ердан мамлакатимизга келадиганларга қараганда кўп

Астана Ўзбекистон билан энг катта мусбат сальдога эга, дея хабар беради Қозоғистон пойтахтининг Статистика департаменти матубот хизмати. Бу Ўзбекистондан Астанага ташриф буюрувчилар сони Астанадан Ўзбекистонга келувчилар сонига қараганда кўп эканини билдиради.

Ўзбекистон МДҲ ҳудудидаги миграция жараёнларининг энг фаол иштирокчиси ҳисобланади ва меҳнат муҳожирлари томонидан почта ўтказмалари тизими орқали мамлакатга юбориладиган валюта миқдори бўйича учта етакчи давлат сирасига киради. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили почта ўтказмаларининг миқдори 6 млрд доллардан ошган. Бу жуда катта рақам бўлиб, у муҳожирлар ўзлари билан олиб келадиган ёки қариндошлари ва дўстлари орқали бериб юборадиган пулларни ўз ичига олмаган.

Муҳожирлар ўз кучи ва билимига талаб бор бўлган мамлакат сифатида танлайдиган давлатлардан бири Қозоғистон Республикаси ва унинг пойтахти Астана шаҳри ҳисобланади.

Қозоғистонлик таҳлилчилар пойтахтга кўпроқ ўзбеклар келаётганини тасдиқламоқда – мусбат сальдо қозоғистонликлар фойдасига 233 кишини ташкил этади.
Иккинчи ва учинчи ўринларни Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси эгаллаган.
 
Қайд этиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Астана шаҳри аҳолисининг сони 10877 кишига ошган. Ташқи миграция бўйича мусбат сальдода (435 киши) Ўзбекистон фуқаролари унинг ярмидан кўпини ташкил этади.

2014 йил 1 июль ҳолати бўйича Астана аҳолисининг сони 835 153 кишини ташкил этган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.