Алишер Усмонов хайрия ишлари билан шуғулланиш учун бизнесни тарк этди

Алишер Усмонов хайрия ишлари билан шуғулланиш учун бизнесни тарк этди

Россиянинг энг бой кишиси, 61 ёшли асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов «Газпром инвестхолдинг» бош директори лавозимидан кетишига хайрия ишлари билан шуғулланмоқчилиги сабаб бўлганини маълум қилди, деб ёзади “Дарё” нашри «Ведомости»га таянган ҳолда.

«Ҳозирда мен учун хайрия фаолияти тобора муҳим бўлиб бормоқда. Мен ўз ҳаракатларимни ижтимоий лойиҳалар ва филантропликка йўналтирмоқчиман, айнан шу бугунги ҳаётимнинг муҳим босқичи бўлади», − деди Усмонов.

Миллиардер 2005 йилда «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармасига асос солган бўлиб, у бемор болаларга ёрдам бериш, музейлар, театрлар ва спорт ташкилотларини қўллаб-қувватлашга ихтисослашган. 2013 йилда жамғарма хайрия ишлари учун 92 миллион доллар сарфлаган.

2012 йилда «Газпром инвестхолдинг» Алишер Усмонов билан шартномасини 2015 йил мартигача узайтирган эди. Бироқ 2014 йил 15 октябрь куни миллиардер шартнома якунини кутмасдан истеъфога чиқишга қарор қилгани хабар қилинди. 2012 йилда Forbes журналига берган интервьюсида 61 ёшли Усмонов пайғамбар ёшига етгач ишламаслигини маълум қилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.