Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолига газ етказиб бериш чоралари кўрилмоқда

Самарқанд вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолига газ етказиб бериш чоралари кўрилмоқда

Самарқанд вилоятида “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси ва унинг филиаллари куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида вилоятдаги мавжуд табиий газ тармоқлари, газ тақсимлаш қутиларини кўрикдан ўтказиб, таъмирлаш-реконструкция ишларини бажарди.

Ҳозир табиий газ етиб бормайдиган тоғли ҳудудлар аҳолисига баллонли суюлтирилган газ етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. 

“Бу йилги мавсум олдидан туманимиз бўйича 87 километр газ қувури босим остида синаб кўрилди, – дейди “Жомбойтумангаз” филиали раҳбари вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Бобоев. – 194 газ тақсимлаш ускунасининг техник ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.Табиий газдан унумли фойдаланиш ва ҳисоб-китоб тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида ҳудудларда замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилди. Аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотларда газдан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар берилди”.

Шу ўринда айрим фуқаролар томонидан фойдаланилган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўламаслик, тўлов интизомини бузиш ҳолатлари қайд этилаётганини ҳам таъкидлаш лозим.

Табиийки, дебитор қарздорликнинг ошиши таъминотга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида филиал томонидан махсус гуруҳлар ташкил этилиб, маҳаллаларда иш олиб борилмоқда. Табиий газдан катта миқдорда қарздор фуқаролар огоҳлантирилиб, тўловларни ундириш чоралари кўрилаётир, деб ёзади ЎзА. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.