Октябрь ойида Тошкентдаги уйлар нархи 1 фоизга ўсди

Октябрь ойида Тошкентдаги уйлар нархи 1 фоизга ўсди

Тошкент иккиламчи уй бозоридаги ўртача таклиф нархи октябрь ойи якунларига кўра 1 квадрат метр учун 776 шартли бирликни ташкил этди. Бу ҳақда “Credo Max Estimation” баҳолаш ташкилотига таяниб, «Газета.uz» хабар беради, деб ёзади “Дарё”.

Сентябрь билан таққослаганда (767 ш. б.) квартира нархлари 1 фоизга ўсди. Шу билан бирга, панель уйлардаги квартиралар ўртача нархи 746 ш. б. (сентябрда — 734, +2%), ғишт уйлардаги — 815 ш. б. (810, +1%)ни ташкил қилди.

Октябрь ойида Тошкентдаги 11 тумандан 8 тасида квартира нархлари ошган, 3 та туманда эса нархлар деярли ўзгармаган.

Сирғали (1 квадрат метр учун 623 ш. б. гача ўсган), Яшнобод (718), Учтепа (780) ва Чилонзор (820) туманларида нархлар энг кўп — 3 фоизга ошган.

Мирзо Улуғбек (782), Олмазор (784) ва Шайхонтоҳур (873) туманларида нархлар камроқ — 1 фоизга ўсган. Бектемир туманида эса нархлар 2 фоизга ошган.

Миробод (786), Юнусобод (790) ва Яккасарой (829) туманларида нархлар ўзгаришсиз қолган.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.