Энди Ўзбекистон фуқаролари ташкиллашган тарзда Россияда ишга жойлашади

Энди Ўзбекистон фуқаролари ташкиллашган тарзда Россияда ишга жойлашади

Шу йилнинг 26 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида 2015 йилда Ўзбекистон фуқароларни РФда ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш тўғрисидаги битимни тайёрлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Мамлакатлар 2014 йил охиригача Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб этиш ва ёллаш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим лойиҳаси бўйича ўзаро таклифлар билан алмашади.  

 «Бундай келишув Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан мавжуд кескинликни баратараф этиши мумкин», — деди йиғилиш давомида РФ бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Козак.

“РИА Новости” тарқатган хабарга кўра, меҳнат муҳожирлари масалалари бўйича ишчи учрашув, шу жумладан тезкор ахборот алмашиш ва ушбу соҳада ўзаро ваколатхоналарни очиш бўйича таклифларни мувофиқлаштириш ишлари 2015 йилнинг биринчи чорагига режалаштирилган.

Шунингдек, ишлаб чиқилган тавсиялар якунлари бўйича 2015 йил июлига қадар томонларнинг позицияларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, улар тайёрланаётган битимнинг асосига айланади.

Қайд этиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистондан ташқарида, асосан РФда, 4-6 миллион киши меҳнат муҳожири сифатида ишламоқда.

 Фотосурат: neweurasia.net

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.