Энергияни тежовчи кўчалар уйларда чироқ камроқ ўчишига имкон берармикин?

Энергияни тежовчи кўчалар уйларда чироқ камроқ ўчишига имкон берармикин?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси томонидан Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилиб, инвестициялар киритилмоқда. Хусусан, оқава сув тармоқларини такомиллаштириш учун 47 миллион доллар, кўча ёритиш тизимига янги технологиялар жорий этиш учун 39 миллион доллар, қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш учун 69 миллион доллар миқдоридаги сармоялар жалб этилди. 

Мазкур маблағлар эвазига тизим замонавий технологиялар билан таъминланиб, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати янада ортади. Мисол учун, “Тошшаҳарнур” давлат унитар корхонасининг лойиҳаси асосида шаҳардаги барча лампалар энергияни 30-40 фоиз тежовчи лампаларга алмаштирилиб, марказлашган ҳолда бошқарилади.

“Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармасида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш йўлга қўйилиб, 200 дона автотранспорт воситаси харид қилиниши мўлжалланмоқда. 

Ислом тараққиёт банки “Тошкент шаҳри кўчаларини ёритишга энергияни тежовчи ишланмаларни жорий этиш” лойиҳасини молиялаштиряпти. Унга кўра 2017 йилга қадар 116 минг дона натрийли ва симобли кўча ёритиш асбобларини алмаштириш режалаштирилган. Уларнинг ўрнига металл-галогенли лампалар ўрнатилади, уларнинг ёритиш-техник характеристикалари анча яхшироқ.

Шу билан бирга, Тошкент ёритиш электр тармоғи 1546 та электр қуввати пунктларини алмаштиради. Уларнинг ўрнига масофадан туриб ёритишнинг автотизимига эга шкафлар ўрнатилади. Ушбу ишлар натижасида Тошкент электр энергиясини кўча чироқлари ҳисобидан икки баравардан кўпроқ тежаш имконига эга бўлади. Бир йиллик электр энергияси истеъмоли 65 миллиондан 32 миллионгача қисқаради, дея хабар беради “12nеws”. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.