Россиядаги чет эллик муҳожирлар орасида Ўзбекистон вакиллари энг кўп экани маълум бўлди

Россиядаги чет эллик муҳожирлар орасида Ўзбекистон вакиллари энг кўп экани маълум бўлди

РФ Федерал миграция хизмати 2014 йил 4 декабрь ҳолатига кўра Россия ҳудудида расмий яшаб-ишлаётган чет эл фуқаролари бўйича статистика маълумотларини эълон қилди.

Унда Ўзбекистон вакиллари бошқа мамлакатлар фуқаролари орасида сон жиҳатдан биринчи ўринни эгаллади. 
 
Хусусан, айни пайтда Россияда расмий тарзда рўйхатдан ўтган ўзбек фуқароларининг сони 2 млн 275 минг 290 нафар кишини ташкил этади, улардан 419 минг 910 нафари аёллардир.

Россияда Тожикистон фуқароларининг сони 1 млн 52 минг 822 кишини ташкил этиб, улардан 181 минг 504 нафари аёллар экани қайд этилади.
 
Россиядаги қозоғистонликларнинг сони 581 минг 516 киши, улардан 245 минг 338 нафари аёллар, РФдаги Қирғизистон фуқароларининг сони эса 554 минг 247 кишини, улардан 221 минг 427 нафар аёлларни ташкил этади, дея хабар беради Россия ФМХнинг матбуот хизмати.

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари ёш бўйича қуйидаги нисбатда қайд этилди:
 
Эркаклар         17 ёшгача    18 – 29 ёш    30 – 39 ёш     40 – 49 ёш     50 – 59 ёш      60 ёшдан катта
                            128 473        919 437         420 147          293 457          81 950               11 916
 
Аёллар              17 ёшгача   18 – 29 ёш    30 – 39 ёш     40 – 49 ёш     50 – 59 ёш     60 ёшдан катта
                               46 218        138 975         116 985          70 669            29 395               17 668

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.