Ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақани иш берувчилар тўлайди

Ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақани иш берувчилар тўлайди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қарори билан ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни иш берувчи ҳисобидан тўлаш тартибининг амал қилиш муддатини 2016 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Мазкур қарор Президентнинг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг прогнози тўғрисида”ги қарорига биноан қабул қилинди.

Қайд этиб ўтамиз, 2010 йилдан буён Ўзбекистонда ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва уғруқ бўйича нафақат пулини иш берувчининг ҳисобидан тўлаш тартиби амал қилади.

Бунда бюджет ташкилотларида ишловчи аёллар нафақаларни тегишли бюджетлар ҳисобидан олади, дея хабар беради “Анонс” нашри.   

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.