Анхор оқшоми: 11 январ янгиликлари

Анхор оқшоми: 11 январ янгиликлари

Аввал маълум қилинганидек, ИИТБ ходими аёлни ечинишга мажбур қилган ва видео учун суратга олган Каттақўрғонда бошпана очилди. Бу панагоҳ хотин-қизлар Қўмитасида ташкил қилинди. Шунингдек тадбиркор аёл туфайли шаҳарда биринчи меҳмонхона пайдо бўлди. Унинг қиймати 1,7 миллиард сўмга баҳоланмоқда.
 
Мактабгача таълим Вазирлигининг аудити мактабгача таълим муассасаларида 11 миллиард сўмлик молиявий қонунбузарликларни аниқлашга муваффақ бўлди.  Жами аниқланган молиявий қонунбузилишлардан  47,6 фоизини биринчи ва иккинчи ўринда камомад ва ноқонуний харажатлар, 27,6 фоизини давлат хариди қонунчилигининг бузилиши, 3-4 ўринда эса 17,2 фоизини бюджет маблағларини нотўғри режалаштириш ва 7,7 фоизини моддий бойликлар ортиқчалиги ва бошқа ҳолатлар ташкил этган.
 
ОАВ  Наврўз байрамига Ўзбекистонда 100 минг сўмлик қийматдаги янги купюра  чиқарилиши ҳақида маълум қилмоқда. Марказий банк вакиллари эса янги пул купюраси ишлаб чиқилаётганини айтиб,  аниқ номинали ва муддатлари ҳақида маълум қилмаяптилар. Марказий банк матбуот хизмати 100 минг сўмлик пул бирлиги чиқарилиши тўғрисидаги маълумотни инкор қилмоқда.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига йўл олди. У ерда Президент янги ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар, янги турар-жойлар қурилиши ва объектлар билан танишади.
 
Россиянинг «Татнефть» нефть компанияси Ўзбекистонда автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари тармоғини очишни режалаштирмоқдаДастлабки босқичда Тошкент вилояти ҳудудларида 22 та АЁҚШ очилади. «Татнефть» ёқилғини ўзи олиб киради. Лойиҳани амалга ошириш март ойидан бошланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.