Анхор оқшоми: 27 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 27 декабр янгиликлари

Ўзбекистон миграция бўйича Халқаро ташкилот Конституциясини ратификация қилди. Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча унинг ратификацияси тўғрисидаги қонунни имзолади.

52 нафар ўзбекистонликлар ҳалок бўлган автобус соҳиби Ўзбекистондан Қозоғистонга экстрадиция қилинди. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда январь ойида “Самара-Шимкент” автойўналишида ёнғин чиқиб, 52 нафар ҳамюртимизнинг ҳаётдан кетишига сабаб бўлган автобус соҳиби Ордухон Мехтиев бўлганди.

Янги тайинланишлар хусусида ҳам: Давлат солиқ қўмитасида раиснинг биринчи ўринбосари ўзгартирилди. Бу лавозимга Мубин Мирзаев тайинланди. Тошкентнинг яна бир уч тумани ҳокимлари лавозимларга тасдиқланди. Шуҳрат Муҳаммадхонов Шайхонтоҳур тумани, Ҳожиакбар Тиллашайхов Яшнобод тумани ва Нозим Ҳусанов Сирғали тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Миллий олимпия қўмитасида икки вице-президент алмаштирилди. Аҳмаджон Раҳимов ва Комил Рўзиев вице-президент этиб тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.