Анхор оқшоми: 6 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 6 декабр янгиликлари

Қамчиқ довонида юз берган ЙТҲда 4 нафар киши ҳаётдан  кўз юмди. Nexia автомобили автокранга бориб урилган. Автомобиль Тошкентдан Фарғона водийси йўналишида кетаётган бўлган.
 
Самарқандда ички ишлар бўлими ходими ечинишга мажбурлаган аёл устидан суд иши кўрилмоқда. Бу аёл ўғирликда гумон қилинмоқда, бу унинг устидан кўрилаётган тўртинчи суд ишидир. Аёлнинг айтишича, унга уяли телефонлар яширин ташлаб қўйилган ва шу тариқа уни ўғри қилиб тутмоқчи бўлишган.
 
 “Ўзбекконцерт”  7 нафар ижрочиларнинг клипларини эфирга чиқаришга изн бермади. Жаҳонгир Позилжонов ва Дилафрўз Ҳайитметова дуэтининг “Меҳмоним”,  Севара Юсупованинг “Узун йўл”, Махлиё Омоннинг “Фарғонадан”, Жаҳонгир Отажоновнинг “Қадди баланд”, Достон Убайдуллаевнинг “6-хонадон” ва Алишер Зокировнинг “Майли-майли” клиплари тақиқланди.
 
Хорижга чиқиш паспортлари тўқ қизил рангда  48 бетдан иборат бўлади. Янги паспортлар 10 йил муддатга берилади ва 10 кун мобайнида ҳозирланади. Чиқиш стикери янги паспортга ёпиштирилмайди. 2019 йилнинг январидан ўзбекистонликлар олис хориж мамлакатларига чиқиш учун хорижга чиқиш паспортларини олишлари мумкин бўлади.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  Санкт-Петербургга жўнаб кетди. Давлат раҳбари у ерда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг норасмий учрашувида иштирок этади, келаси йил натижалари ва келаси йил режаларини муҳокама қилади.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.