Бухорода жамоатчилик саъй-ҳаракати билан экобоғ яратилади

Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси Бухоро шаҳридаги тарихий бинолар остидаги тупроқни асраш, шаҳар ҳавоси ва иқлимини яхшилаш мақсадида шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича ўз ташаббусини амалга ошириш учун бир ҳафта ичида 30 минг евродан ортиқ маблағ тўплади, бу ўз навбатида соғлиқни сақлашга сарфланаётган харажатларни камайтиради ҳамда аҳоли ва шаҳар меҳмонлариниг кайфиятини яхшилайди. “Бухоро яшил шаҳар” лойиҳаси оддий фуқаролар, тадбиркорлар, компанияларнинг хайр-эҳсони ҳисобидан молиялаштирилади.
 
Лойиҳани Бухоро шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун хайр-эҳсон тўплашга эълон қилган Камола Маҳмудова шахсида ЕТТБ ходимларининг ташаббускор гуруҳи томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Унинг сўзларига кўра, ЕТТБ лойиҳани қўллаб-қувватлашга ва, агар улар тўплаган 50 минг долларга қўшимча равишда яна 50 минг евро ажратишга тайёр. Шундай қилиб, агар ушбу ташаббус 50 минг евро тўпласа, унда ЕТТБ уларга яна 50 минг евро қўшади. Ўтган ҳафтада номаълум бўлиб қолишни истаган тадбиркор 28 минг доллар эҳсон қилганди. Бундан ташқари, Англия, Канада, Исроил ва Россияда яшайдиган юртдошларимиз ҳам хайр-эҳсон қилган.
 
«Биз ЕТТБнинг Ижтимоий ташаббуслар дастури ҳаво ҳароратини пасайтириш, ҳавони тозалаш, сувни ушлаб қолиш, соғлиқни сақлаш ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш учун харажатларни камайтириш, кишиларнинг аҳволини яхшилаш ҳамда тарихий ёдгорликлар асосларини сув тошқинларидан асраш мақсадларида Бухорода йирик экопарк қурилиши бўйича янги лойиҳамизни маъқуллаганини маълум қилишдан мамнунмиз», – дейди Камола Маҳмудова

“Бозоро яшил шаҳар” лойиҳаси уч босқичдан иборат:

1-босқич – буталар ва кўп йиллик гуллар массивига эга шаҳар хиёбонларини яратиш;
2-босқич – боғдорлар, болалар ва ўқитувчилар учун дарахтлар ҳақидаги ўргатувчи маърузалар ва материалларни яратиш;
3-босқич – лойиҳа самарасини мониторинг қилиш учун акцияда экилган дарахатлар ва кекса дарахтларнинг электрон харитасини яратиш.

Ҳаво ва ҳароратни тадқиқ қилиш ва ўлчаш ишларини Кембриж университетининг Sainsbury Laboratory тадқиқотчилик лабораториясининг координатори, доктор Темур Юнусов олиб бормоқда.
 
Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси ва ЕТТБ ходимларининг баёнотида шундай дейилади: “Бухорони яшил воҳага айлантириш бўйича асосий вазифалардан ташқари, биз ички туризмни ривожлантиришга ва Ўзбекистон аҳолисини шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича волонтёрлик акцияларимизда қатнашишга чақирамиз. Бу Ўзбекистонда биринчи тарихий эко краудфандинг ва ЕТТБнинг бутун тарихи давомида бундай форматдаги ижтимоий ташаббус лойиҳаси бўлиб, унинг ўхшаши йўқ”.
 
Камола Маҳмудованинг сўзларига кўра, барча тушумлар ва маблағлардан фойдаланиш жараёни текширилади. Лойиҳа халқаро компания томонидан мустақил аудит қилинади, у ҳисобрақамлар ва харажатларни назорат қилади, шунингдек лойиҳанинг амалга ошиши ҳақида мустақил фикрини  чоп этиб боради.
 
Лойиҳани Бухоро ҳокимлиги, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қўллаб-қувватламоқда.
 
Бухорода дарахтларни экиш 27-февралга режалаштирилган. Ушбу акцияда мингга яқин волонтёр қатнашиши кутилмоқда.
 
24 февраль куни Тошкентдан Бухорога ҳокимлик томонидан лойиҳа учун ажратилган шаҳарнинг ботаник зоналари  биохилмахиллигини яратиш учун танлаб олинган сифатли дарахтлар, буталар ва хушбўй гиёҳлар ортилган тўртта юк машинаси йўл олади.
 
Уюшманинг алоқа рақамлари:

+99897 782 61 91 Исмоил
+99890 315 59 99 Гўзал
+99899 538 87 04 Антонина
 
Шунингдек лойиҳага gofundme.com сайтидаги саҳифадан ҳам маблағларни эҳсон қилиш мумкин. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.