Давлат органлари қонунга бўйсунмайдиган тадбиркор аёлга таъсир ўтказа олмаяпти

Давлат органлари қонунга бўйсунмайдиган тадбиркор аёлга таъсир ўтказа олмаяпти

Шу йилнинг февраль ойида 80 дан ортиқ дарахт йўқ қилинган Тошкентнинг Юнус Ражабий маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли яна қонун бузилишига дуч келди. Аҳоли улар яшайдиган кўчадаги ноқонуний ҳаракатларни ошкор этиш илтимоси билан Anhor.uz таҳририятига мурожаат қилди.
 
Мурожаатга кўра, 2019 йили Яккасарой туманидаги Восит Воҳидов 56 манзили бўйича иккита қурилмадан иборат уч қаватли (учинчи қавати мансарда бўлиши керак эди) хусусий уй қурилиши бошланган. Бироқ бу уй икки ой ичида рухсат этилган уч қаватдан иккита олти қаватли объектга айланган. Бу ҳолат амалда кам учрайдиган давлат органлари маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга ўтгани билан бошқаларидан фарқ қилади. Давлат органлари ноқонуний қурилишни тўхтатишга кўрсатма берган, бироқ тадбиркор аёл бунга кўнмаяпти ва қурилишни давом эттирмоқда. Амалдорлар эса унинг олдида ожизлигини намойиш этяпти.  

«Расман қурилиш хусусий тадбиркор Махфуза Эшонқуловага расмийлаштирилган. 2019 йил октябрида тасдиқланган лойиҳа ниманинг асосида ўзгартирилганини аниқлаш учун аҳоли ёзма шаклда унга мурожаат қилди, аммо жавоб олинмади. Шундан сўнг биз ушбу масалани ҳал этиш илтимоси билан Тошкент шаҳар Бош қурилиш бошқармаси ва пойтахт ҳокимлигига мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Бош қурилиш бошқармаси қурувчи ҳақиқатдан ҳам лойиҳа чегарасидан чиқиб кетганини ва унга қурилишни тўхтатишга кўрсатма берилганини маълум қилди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги туман ҳокимлигига тегишли топшириқ берган. Шу тарзда 2010 йил январда Яккаспарой туман ҳокимлиги қурувчига нисбатан судга даъво аризасини берди», – дейилади мурожаатда.


Бу ерда ва қуйидаги фотосуратлар: Юнус Ражабий маҳалласи аҳолиси томонидан олинган

Дастлабки иккита суд мажлиси жавобгар келмагани учун бошқа саналарга кўчирилди ва учинчи мажлисни кўчма қилишга қарор қилинди.

«Яккасарой туманида М.Эшонқуловага расмийлаштирилган яна бир шундай бино қурилаётгани маълум бўлди. Номаълум сабабларга кўра судья Эльвира Хамраева даставвал бошқа манзил бўйича борган ва у ерда жавобгар билан, аниқроғи М.Эонқуловага расмийлаштирилган биноларнинг ҳақиқий эгаси билан гаплашган, фақат шундан кейингина олдимизда қурилаётган объектга келди. Судья бинони кўздан кечириб чиқди, аҳолининг эътирозларини тинглади ва мажлисни учинчи мартга белгилади. Расмий суд мажлиси ўтказилганидан кейин икки кундан сўнг – 5 март куни су ушбу иш бўйича якуний қарор чиқармагунича барча қурилиш ишлари тўхтатилиши кераклиги ҳақида ажрим чиқарилди. Бунда судья олинган далиллар етарли эмас ва экспертиза ўтказиш зарурати бор деб ҳисоблади, аммо ҳозирча у қачон ўтказилиши номаълум», – деб ёзади фуқаролар.

Уларнинг тахминларига кўра, қурувчи қурилиш ишларини якунлаб олишга улгуриши учун суд қарор чиқаришни атайлаб чўзмоқда.

«Вазиятнинг бемаънилиги яна шундаки, суд ажирими борлигига қарамасдан қурилиш давом этмоқда. Ҳокимлик, маҳалла, аҳоли ва ҳатто суд ҳам ноқонуний қурилишни тўхтата олмаяпти».

Бундан ташқари, мурожаатда қурувчи “Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги ҳудудларни ривожлантириш ва қуришни режалаштириш” ШНКда кўзда тутилган стандартлар ва қоидаларни бузаётгани қайд этилади. Хусусан, қурувчи томонидан тураржой бинолари орасидаги масофага амал қилинмаган, визуал изоляция ва қўшни уйлар учун қуёш нури тушиши таъминланмаган, умумий фойдаланувдаги дарахтлар ва буталар кесилган, қурилаётган ҳудудда ўз муҳандислик коммуникациялари бўлиши кўзда тутилмаган ва ҳ.к.

 «Қурувчи қонунни қўпол равишда бузмоқда: уч вақатли объект қурилиши ўрнига олти қаватли бино қурилган ва қарор чиқарилгунга қадар қурилишни тўхтатиб туриш ҳақидаги суд ажрими назар-писанд қилинмаяпти. Биз ОАВга “жамият кўзгуси” сифатида мурожааб қилиб, ушбу масалани ҳал этишга ва адолатни тиклашга ёрдам беришингизга умид қиламиз. Биз бошқа қаерга мурожаат қилишни билмаяпмиз, чунки давлат органлари манфаатларимизни қўллаб-қувватлади, аммо шу билан бирга қонунга бўйсунмаётган тадбиркорга таъсир ўтказа олмаяпти», – дейилади аҳоли мурожаатида.
 
Элина Рустамова

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.